Лос-Анжелесда қашшоқларга ойига минг АҚШ долларидан пул тарқатиш бошланди. Маҳаллий ҳокимият шу орқали камбағалликка қарши курашмоқчи.
189 минг киши ушбу тўловни олиш истагини билдирган. Аммо ҳозирча уларнинг минг нафари танлаб олинган. Бу қарор АҚШда истеъмол нархлари ўсиши ортидан қабул қилинган. Бу омил ўз навбатида қашшоқлик даражасининг ошишига сабаб бўлди.
Ижтимоий нафақа олиш учун йиллик даромад киши бошига 56 минг доллардан ёки 4 нафар оила даромади йилига 96 минг доллардан кам, 18-91 ёш оралиғида бўлиши ҳамда инглиз, испан, арман, форс тиллари ёки кантон лаҳжасидан бирини билиш талаб этилади.


