1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Лукашенко Қизил майдондаги парадга қўли боғланган ҳолда келди

У Москвада президентлар учун ташкил этилган нонуштада ҳам бўлмагани айтилди.

Лукашенко Қизил майдондаги парадга қўли боғланган ҳолда келди

 

Москвадаги нонуштани ўтказиб юборди ва параддан кўп ўтмай Минскга қайтди. Журналистлар унинг соғлиғида муаммолар борлигини айтишмоқда

 

Беларус журналистлари Лукашенко Россия президенти Владимир Путин билан бирга "Номаълум аскар" қабрига гул қўйишга бормагани ҳақида ёзишди. ОАВларнинг ёзишича, Лукашенко у ерга хавфсизлик хизмати электромобилида олиб кетилган.

 

Баъзи нашрларнинг қайд этишича, парад пайтида Лукашенконинг қўлида тиббиёт боғичи бўлган. Бундан ташқари, Лукашенко Москвага ташриф буюрган давлат раҳбарларининг норасмий нонуштасида ҳам иштирок этмади. Россия ҳам, Беларус ҳам Лукашенконинг тадбирга келмаганига расман изоҳ бермади.

 

Беларуслик сиёсатшунос Дмитрий Болкунец "Лукашенко соғлиғи сабабли нонуштага кела олмади ва Москвани тарк этди", деб ёзди. Сиёсатшуносга кўра, Лукашенко аэропортга тез ёрдам машинасида олиб келинган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика