1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Лукашенко Сурияни қўллаб-қувватлашга ваъда берди

У Башар Асадга табрик йўллаган.

Лукашенко Сурияни қўллаб-қувватлашга ваъда берди

Беларусь Президенти Александр Лукашенко Башар Ассадга йўллаган табригида Минск Сурияни можародан кейинги қурилиш босқичида қўллаб-қувватлашга тайёрлигини айтди

Матбуот хизмати хабарига кўра, Лукашенко Сурия Араб Республикаси Президенти Башар Асадни Беларус-Сурия дипломатик муносабатлари ўрнатилганининг 30 йиллиги билан табриклаган.

"Беларусь доимо Сурияга яқин бўлиб келган, оғир кунларда ёрдам қўлини чўзган. Сизни ишонтириб айтаманки, биз қардош Сурия халқини можародан кейинги қурилиш босқичида қўллаб-қувватлашда давом этишга тайёрмиз", — дейилади табрикдан келтирилган иқтибосда.

Аввалроқ Беларусь ҳукумати мамлакат ва унинг корхоналари Сурияни урушдан кейинги қайта тиклаш жараёнида иштирок этишидан манфаатдор эканини маълум қилган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика