1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Лукашенконинг Эронга ташрифи қандай бўлди?

Теҳрон ва Минск кўплаб соҳаларда ҳамкорлик қилмоқчи.

Лукашенконинг Эронга ташрифи қандай бўлди?

 

Беларус ва Эрон 2023–2026 йилларга мўлжалланган кенг қамровли ҳамкорлик битимини тузди. Ҳужжатни Эрон президенти Иброҳим Раисий ва Беларус раҳбари Александр Лукашенко имзолади.

 

Келишув иқтисодий-сиёсий, илмий-техникавий ҳамкорликни, шунингдек, таълим, маданият, санъат, ОАВ ва туризм соҳаларини қамраб олади. Шунингдек, икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ҳукуматлараро карантин ва ўсимликларни муҳофаза қилиш соҳасидаги келишувлар, озодликдан маҳрум қилинган шахсларни жазони ўташ муддатини давом эттириши учун топшириш бўйича чора-тадбирлар режаси имзоланган

 

Бундан ташқари, автомобиль соҳасидаги битимга ўзгартиришлар киритиш бўйича протокол тузилган.  Икки давлат маданият вазирликлари, Давлат стандарти ва Эрон стандартлаштириш миллий ташкилоти, савдо соҳасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича Беларус-Эрон комиссияси ҳамраислари ўртасида меморандумлар имзоланган.

 

Эслатиб ўтамиз, 1 март куни Лукашенко Хитойга ташриф буюрган ва у ерда Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашганди. Беларус раҳбари Хитойнинг “тинчлик режасини” тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика