1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. “Лукойл” билан шартнома 55 га 45 — Мирзамаҳмудов

18:25 / 14.02.2023

651

“Лукойл” билан шартнома 55 га 45 — Мирзамаҳмудов

“Лукойл” билан шартнома 55 га 45 — Мирзамаҳмудов

Энергетика вазири Маҳсулот тақсимоти битимини тушунтириб берди.

 

Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов “Лукойл” компанияси мисолида Маҳсулот тақсимоти битими (СРП) қандай ишлашини тушунтириб берди. 

 

Маълум қилинишича, кўпчилик ушбу кондаги газнинг 90 фоизи “Лукойл”га, 10 фоизи Ўзбекистонга деган хато тасаввурга эга.  Аслида бутунлай бошқача. Инвесторлар қаторида бор бўлган “Ўзбекнефтгаз” (давлат корхонаси) улушини қўшиб ҳисоблаганда, жами даромаднинг 55 фоизи Ўзбекистон, 45 фоизи эса “Лукойл”га тегади.

 

Масалан, 100 млн доллар даромад 50/50 бўлинади: Ўзбекистонга 50 млн доллар, инвесторларга 50 млн доллар. Кейин инвесторлар шу 50 млн долларни яна ўзлари иккига бўлишади. 

 

Инвестор эса 2 та: бири “Лукойл” — унинг улуши 90 фоизи, демак, 45 млн доллар (50 млн долларнинг 90 фоизи). Иккинчиси “Ўзбекнефтгаз” — унинг улуши 10 фоизи, демак 5 млн доллар (50 млн долларнинг 10 фоизи).

 

Шундай қилиб, 100 млн доллар мисолида олинса, ушбу битим доирасида Ўзбекистон томонига 55 млн доллар, “Лукойл”га 45 млн доллар тегмоқда.

 

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика