Тошкент йўллари сифатини яхшилашда “Лукойл” билан ҳамкорлик қилинади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлигида “ЛЛК-Интернешнл” компанияси иштирокида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.
Тошкент шаҳар ҳокими в.б Бахтиёр Раҳмонов "ЛЛК-Интернешнл" мутасаддилари билан учрашди.
Ўзаро мулоқот давомида пойтахтдаги йўлларни сифатли таъмирлаш масаласи кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, Тошкент иқлими кескин континенталь бўлгани боис йўлларда бажарилаётган таъмирлаш ишлари сифати ҳамда хизмат қилиш муддатини бир неча баробар ошириш керак.
Ҳоким в.б. Бахтиёр Раҳмонов кескин континентал иқлимни ҳисобга олган ҳолда таъмирлаш ишлари сифати ва уларнинг хизмат муддатини ошириш муҳимлигини таъкидлади.


