1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Маданий мерос ҳафталиги доирасида 60 га яқин шартномалар имзоланади

Тошкент шаҳрида "Шарқ ренессанси феномени: давлатлар, динлар ва цивилизациялар" мавзусидаги Маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.

Маданий мерос ҳафталиги доирасида 60 га яқин шартномалар имзоланади

 

Айни кунларда пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU)нинг конференц-залида "Шарқ ренессанси феномени: давлатлар, динлар ва цивилизациялар" мавзусидаги Маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.

 

Бугунги тадбир аввалида Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директори, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов Ўзбекистон Маданий мероси ҳафталигининг қисқача мазмуни, мақсади, амалга ошириладиган ишлар, имзоланиши кутилаётган шартномалар ва тадбир иши ҳақида сўз юритиб, "Мазкур конгресс шу йилнинг август ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган WOSCU VIII Халқаро конгрессининг давоми эканлигини таъкидлади.

 

"Ўтган конгрессда биз меморандумлар имзолаган бўлсак, бу конгрессда 60 га яқин шартномалар имзолаймиз", - дея сўзини давом эттирди.

 

Қутлов сўзи учун Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев сўзга чиқиб, иштирокчиларни қутлаб, ҳафталикнинг вазифалари, яқин кунларда ўтказиладиган тадбирлар ҳақида сўз юритди.

 

Янги Ўзбекистонда давлат томонидан фан, маданият ва таълим соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳужжатли фильм барча иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди. Фильмда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг маданий меросни ўрганиш ва сақлаш бўйича кўрсатаётган саъй-ҳаракатлари, шунингдек, таълим дастурларини жорий этиш ва WOSCU конгрессларини ўтказиш каби ташаббуслари ёритилди.

 

Тадбир давомида сўзга чиққан Маданият вазири ўринбосари Муроджон Маджидов қутлоқ нутқида соҳани ривожлантиришда самарали ишлар амалга оширлаётганини алоҳида таъкидлаб, конгресс ишига муваффақият тилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика