1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Мадинадаги масжидга ҳавони хушбўйлантирувчи ақлли қурилмалар ўрнатилди

Бу ҳақда IslamNews маълум қилди.

Мадинадаги масжидга ҳавони хушбўйлантирувчи ақлли қурилмалар ўрнатилди

 

Масжиди Набавийга ҳавони хушбўйлантирувчи ақлли қурилмалар ўрнатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси IslamNews’га таяниб, хабар берди.

 

Айтилишича, масжиди Набавийга ҳавони хушбўйлантирувчи ақлли қурилмалар ўрнатилди. Улар зиёратгоҳ ҳудудини тоза ҳаво билан таъминлайди.

 

Масжид яқинига ёндoш иншоотларга ҳам худди шундай қурилмалар ўрнатилди. Бундан ташқари, масжид атрофида 245 та юқори технологияли салқин буғ чиқарадиган соябон ишлаб турибди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасига кўра, масжиддаги бетон устунларга ўрнатилган электр соябонлар зиёратчиларга масжидда бемалол ибодат қилиш имконини беради, қуёш нурининг бевосита таъсир қилишини олдини олади ва ҳароратни пасайтиради.

 

Улар ҳаводан иссиқлик энергиясини ютадиган ва ҳароратни пасайтирадиган аниқ автоматлаштирилган тизим ёрдамида совуқ сув томчилари билан аралаштирилган ҳавони пуфлайдиган вентиляторлар томонидан қўллаб-қувватланади. Мармар поллар иссиқлик сингишини олдини олади ва ҳароратни пасайтиришга ҳам ёрдам беради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика