1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Магаданда айиқ 4 кишига ҳужум қилди

Йиртқич жасадни буталар орасига яширган.

Магаданда айиқ 4 кишига ҳужум қилди

 

Россиянинг Магадан шаҳрида айиқ ҳужуми излари бўлган одамнинг жасади топилди. Йиртқичнинг яна уч нафар қурбони шифохонада, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. 

 

Барча ҳолатлар шаҳарнинг хусусий сектори ҳудудида содир бўлган. Маълум қилинишича, айиқ жасадни буталар орасига яшириб қўйган ва уни излаб келганларга ҳужум қилган. Йиртқични қидириш ишлари ҳозирда термал тасвирлар ёрдамида кечаю кундуз амалга оширилмоқда. Фуқароларнинг хавфли ҳудудга киришига йўл қўймаслик учун воқеа жойи ўраб олинган.

 

Илгари айиқлар Магадандаги ёзги уйларни бир неча бор вайрон қилган ва итларга ҳужум қилган. Вилоят Табиат ва экология вазирлиги бошлиғи Олег Косолаповнинг таъкидлашича, энди ўрмон-тундра ва тайгада ҳайвонлар учун озуқа камайиб бормоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика