2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича http://magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган 10 031 нафар фуқаронинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди.
Жами қабул қилинган аризалар сони 5 минг 219 тани ташкил қилди.
Шундан:
- хорижий тил сертификатига эгалар — 4 минг 582 нафар;
- давлат стипендиантлари — 296 нафар;
- кимё, биология ва информатика йўналишлари бўйича имтиёзли диплом эгалари — 159 нафар;
- кимё, биология, физика ва информатика фан олимпиадалари ғолиблари — 12 нафар;
- кўзи ожизлар тоифасига кирувчи аъло баҳоларга ўқиган битирувчилар — 170 нафар.
Талабгорлар магистратура қабул натижаларини magistr.edu.uz платформасидаги шахсий кабинети орқали билиб олишлари мумкин.


