1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга субсидия ажратиш тартиби белгиланди

Касаначиликни ташкил қилган тадбиркорларга бир ойлик ўртача даромади миқдорида 1 марталик субсидия берилади.

Маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга субсидия ажратиш тартиби белгиланди

 

Ҳукумат қарори билан Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомга мувофиқ, касаначиликни ташкил қилган тадбиркорларга Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан фаолиятининг дастлабки 3 ойида бир ойлик ўртача даромади миқдорида 1 марталик субсидия берилади.

 

Субсидия олиш учун ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида маҳаллий меҳнат органига ёки ЯИДХП (my.gov.uz) портали орқали мурожаат қилиш мумкин. Мурожаатда касаначи маълумотлари, субсидия тўлаб берилиши лозим бўлган ҳисобварақ ва манзили кўрсатилади.

 

Мурожаат 3 иш кунида кўриб чиқилади.

 

Субсидия ажратиш қуйидаги ҳолатларда рад этилиши мумкин:

 

  • ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинмаганида;
  • касаначи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси Ягона электрон шартномалар порталида рўйхатдан ўтказилмаганда;
  • касаначининг дастлабки 3 ой давомидаги даромади ҳақидаги маълумот ҳаққонийлиги тасдиқланмаганида.

 

Мурожаат рад этилса, бу ҳақда 1 кунда мурожаатчига хабар берилади. Қайд этилишича, cубсидия ажратиш ҳақида қарор қабул қилинганида 5 иш кунида субсидия мурожаатчига ўтказиб берилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика