Маҳаллий ва россиялик шифокорлар томонидан жигар трансплантацияси ўтказилган беморлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилмоқда.
Айтилишича, академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг консультатив поликлиникасида хайрия тадбири бошланди.
12 ноябрга қадар давом этадиган ушбу акция давомида мамлакат ҳамда чет элда жигар трансплантацияси бажарилган беморлар, шу жумладан болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.
Мазкур маслаҳат ва текширувлар Хирургия маркази ҳамда Россиянинг академик В.И.Шумаков номидаги Миллий трансплантология ва сунъий органлар тиббий тадқиқот марказининг етакчи мутахассислари билан биргаликда амалга оширилади.


