1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Маҳаллий йўналишларда қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилади

Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" хабар берди.

Маҳаллий йўналишларда қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилади

 

Маҳаллий йўналишларда қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" хабар берди.

 

Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида “Тошкент – Термиз – Тошкент” йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади.

 

Мазкур йўналишда 17 декабридан 2023 йилнинг 15 январига қадар қўшимча 24та рейс амалга оширилади.

 

Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

17-19-21-24-26-28 декабрь кунлари ҳамда 2023 йилнинг 2-4-7-9-11-14 январь кунлари 158-сонли “Тошкент – Термиз” йўналишидаги поезд қатнови: Тошкент 21:42 – Термиз 11:41;

18-20-22-25-27-29 декабрь кунлари ҳамда 2023 йилнинг 3-5-8-10-12-15 январь кунлари 157-сонли “Термиз - Тошкент” йўналишидаги поезд қатнови: Термиз 15:10 – Тошкент 05:42;

 

Шунингдек, “Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишида қўшимча қатновлар йўлга қўйилди.

 

“Янги йил байрами” муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида “Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишида 15-22-29-декабрь кунлари ва 5-12-19-26-январ кунлари қўшимча қатновлар йўлга қўйилди.

 

Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

60-сонли “Тошкент — Андижон” йўналиши: Тошкент 07:55 — Андижон 13:46;

59-сонли “Андижон — Тошкент” йўналиши: Андижон 16:00 — Тошкент 21:45;

Чипталарни темир йўл чиптахоналари ҳамда chipta.railway.uz сайти орқали электрон тарзда харид қилиш мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика