Ўзбек кино ва театр санъатида ўз ўрнига эга Бакировлар сулоласи вакили, актёр ва режиссёр Аброр Бакиров вафот этди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги маълум қилди.
Аброр Бакиров қатор кинофильмлар, жумладан «Афюн гирдоби», «Қандаҳорда тобланганлар», «Бир қадам ўнгга, бир қадам чапга», «Олтин девор» ва «Иванов и Рабинович» каби фильмларда иштирок этган.
Zamon.uz жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига таъзия билдиради.


