1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Макрон аввал Путинга, кейин Зеленскийга қўнғирoқ қилди

Давлат раҳбарининг Путин билан суҳбати 1,5 соат давом этган.

Макрон аввал Путинга, кейин Зеленскийга қўнғирoқ қилди

 

Франция президенти Эммануел Макрон Россия президенти Владимир Путин билан бир ярим соат телефон орқали суҳбатлашди, сўнг Украина президенти Владимир Зеленскийга қўнғироқ қилди.

 

Бу Россия билан Франция президентлари ўртасида 24-февралдан бери учинчи суҳбат ҳисобланади.

 

Шундан сўнг Макрон Украина етакчиси Зеленский билан гаплашди. Иккала суҳбатнинг мазмуни ҳақида хабар берилмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, Макрон билан аввалги суҳбати чоғида Путин Украина билан музокараларга тайёр эканини, бироқ Қрим устидан Россия суверенитети тан олиниши, Украина давлатини демилитаризацияси ва “деназификацияси” ҳамда нейтрал мақом таъминланиши шарти билан келишини билдирган эди. 

 

Хабар қилинганидек, Франция ҳукумати россиялик олигархларнинг мамлакатдаги барча активларини мусодара қилишни бошлади. Шундай қилиб, бугун Франсия расмийлари Роснефт раҳбари Игор Сечинга тегишли яхтани мусодара қилгани ҳақида хабар берилган эди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика