Эммануэл Масрон россиялик мухолиф сиёсатчи Алехеи Навалнйнинг вафотига икки йил тўлиши муносабати билан баёнот берди. У ўз мурожаатида Навалний хотирасини ҳурмат қилишини билдириб, унинг ўлими Кремлнинг заифлиги ва ҳар қандай мухолиф сиёсатчидан қўрқишининг яққол далили бўлганини яна бир бор таъкидлади.
“Икки йил аввал дунё Алехеи Навалнйънинг вафоти ҳақида хабар топди. Мен унинг хотирасини ҳурмат қиламан. Ўшанда мен унинг ўлими Кремлнинг заифлиги ва ҳар қандай мухолиф сиёсатчидан қўрқишининг яққол далили эканига ишончим комил эканини айтгандим. Бугун эса бу ўлим атайлаб содир этилгани аён бўлди. Адолат қарор топишини кутар эканмиз, ҳақиқат охир-оқибат тантана қилади”, — деди Франция раҳбари.
Аввалроқ Буюк Британия, Швеция, Франция, Германия ва Нидерландия расмийлари Навалнийнинг биоматериал намуналари таҳлилига асосланиб, у Жанубий Америка қурбақаси терисидан олинадиган ўта заҳарли модда — эпибатидин билан заҳарлангани ҳақида маълум қилган эди.
Мазкур баёнот халқаро ҳамжамиятда Навалний ўлими юзасидан масъулият ва адолат масаласи яна кун тартибига чиққан бир пайтда янгради. Европа давлатлари ушбу иш бўйича ҳақиқат тўлиқ очилиши ва айбдорлар жавобгарликка тортилиши лозимлигини таъкидлаб келмоқда.


