Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилган:
-
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан ЧҚБТнинг моддий-техник жиҳатдан таъминланиши ва ўқув-моддий базасини барпо этиш ишларини амалга ошириш механизмларини белгилаб бериш;
-
ЧҚБТ фани ўқитувчиси лавозимида фаолият юритаётган захирадаги (резервдаги) офицерларга навбатдаги ҳарбий унвон ва малака тоифаси берилиши тартибини белгилаш;
-
умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар мактабларида ЧҚБТ фани ўқув дастури соатлари миқдорини таълим соҳасида рўй берган ислоҳотларни инобатга олган ҳолда янгидан белгилаш;
-
ЧҚБТ фани ўқув-моддий базаси объектларини ва ЧҚБТ синфи жиҳозлари рўйхатини тасдиқлаш;
-
мудофаа ишлари бўлимлари ва таълим муассасаларида ўқув қуролларини (АК-74 ўқув қуроли, ўқув граната ва миналари, ўқув патронлар) сақланиши тартибини белгилаш;
-
умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар мактаблари битирувчилари (11-синф ва 2-курс ўғил болалар) билан ҳарбий полигонларда амалий отиш машғулотлари ўтказилишини ташкиллаштириш;
-
ЧҚБТ фани ўқитилиши ташкил этилишига оид ҳисобот ҳужжатларини ягона тартибга келтириш ва ушбу йўналишда масъул органлар орасида ҳамкорликни йўлга қўйиш.


