Аниқланишича, воқеа Олтинкўл туманидаги 38-умумтаълим мактабида юз берган. 8-синф ўқувчиси Q.M. синф хонада пиротехника воситаларидан фойдаланган. Бунга жавобан мактаб директори гўёки тарбиявий мақсадда Q.M.ni ва синфдаги бошқа бир неча болаларни калтаклаган. Ҳозирда Андижон вилояти ММТБ томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, ҳолат ўрганилмоқда. Шунингдек, Олтинкўл тумани ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Таълим муассасаларида болаларга нисбатан бундай номақбул муносабат ва жисмоний жазо қўллаш ҳолатларига йўл қўйиш мумкин эмас. Бола давлат ва қонун ҳимоясида”, дейилади хабарда.