1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Мактаб директорлари “таниш-билиш” орқали ходимларни моддий рағбатлантирган—вазирлик

Директор жамғармасига бериладиган маблағлар камайтирилгани бўйича хабарга расмий муносабат билдирилди.

Мактаб директорлари “таниш-билиш” орқали ходимларни моддий рағбатлантирган—вазирлик

 

 

Ижтимоий тармоқда ўқитувчиларни мукофотлаш ва рағбатлантириш, Директор жамғармасидан бериладиган устамалар ва бошқа моддий имкониятлар борасида илгари сурилаётган турли талқинлар юзасидан Халқ таълими вазирлиги расмий муносабат билдирди. 

 

Маълум қилинишича, 2022 йил 2 август куни Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сонли Қарорларига тегишли ўзгартиришлар киритилган.

 

Мазкур ўзгартиришлар жойлардаги коррупцион ҳолатларни, шунингдек, молиявий хато ва камчиликларни олдини олишга қаратилган бўлиб, маблағларнинг мактаб раҳбарлари ҳамда жойлардаги масъулларнинг суистеъмол қилинишини олдини олиш кўзда тутилган.

 

“Ўзгаришлар бевосита ўқитувчиларни рағбатлантириш учун йўналтириладиган директор жамғармаси маблағлари миқдорини пасайишига олиб келмайди. Аксинча, маблағлар аниқ мезонлар асосида белгиланадиган устамаларга ажратиладиган маблағларни кўпайишига ва мукофотлашни “барча учун тенглик” тамойили асосида амалга оширилишига хизмат қилади”, — дейилади хабарда.

 

Қонунчиликка кўра, жорий йилда Директор жамғармаси жами мактаб иш ҳақи фондининг 12 фоизи бўйича шакллантирилади. Мазкур жамғарма ҳисобидан 2022 йилнинг август ойига қадар мактабнинг энг илғор ўқитувчиларига 40 фоизгача устама, шунингдек, маблағлар доирасида ходимларга моддий ёрдам ва мукофот бериш имконияти берилган эди.

 

2021 йилда бир мактабда ўртача директор жамғармасининг 55 фоизи педагог ходимларга ҳар ойлик устамалар учун ҳамда қолган 45 фоизи мукофот ва моддий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган. Бироқ жойларда ўқитувчиларга 40 фоизгача устама бериш ўрнига фоизни камайтириш ва қолган суммани моддий ёрдам ҳамда мукофотга йўналтириш амалиёти йилдан-йилга ошиб борган.

 

2021 йилда мактабнинг иш ҳақи фондига 787,5 миллион сўм ва директор жамғармасига 175,5 миллион сўм ажратилган. Ушбу Жамғарма маблағларининг фақатгина 20 фоизи педагог ходимларга ҳар ойлик устамалар учун қолган 80 фоизи мукофот ва моддий ёрдам кўрсатиш учун йўналтирилган.

 

Кўп ҳолларда Жамғарма ҳисобидан мактаб директорлари “таниш-билиш” орқали ходимларга моддий рағбатлантириш, сурункали равишда айнан бир гуруҳ ходимларга такрор-такрор амалга оширган. Мукофот пуллари директорга яқин бўлган ходимларга, қариндош ва танишларга расмийлаштирилган. Шунингдек, аввалги таҳрирда жамғарма ҳисобидан моддий ёрдам миқдори чегараланмаганлиги сабабли исталган ҳажмда моддий ёрдам кўрсатиш орқали ўғирлик ҳолатлари аниқланган. Мазкур ҳолатлар бўйича материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.

 

Шундан келиб чиқиб, янги таҳрирда директор жамғармасидан моддий ёрдам кўрсатиш миқдорлари ва ҳолатлари аниқ белгилаб қўйилган. Натижада мукофот ва моддий ёрдам пулларини сабабсиз бериш имкониятлари чекланган, мактаб доирасида ўқитувчиларни рағбатлантириш учун ажратиладиган жами сумма эса сақлаб қолинган.

 

Шунингдек, Вазир жамғармаси орқали ягона тамойил асосида республика бўйича малакали педагог ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари (ҳозирда 5,1 млн сўм) миқдорида ҳар ойлик устамалар белгилаш, шунингдек, худди шундай миқдорда илғор ходимларга бир марталик пул мукофотини тўлаш амалиёти жорий этилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика