1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Мактаб ўқитувчиларига 50 ва 20 фоиз устама тўланадиган сертификатлар рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистонда 2023/2024 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг педагогларига 50 ва 20 фоиз устама тўлаб бериладиган сертификатлар рўйхати тасдиқланди.

Мактаб ўқитувчиларига 50 ва 20 фоиз устама тўланадиган сертификатлар рўйхати тасдиқланди

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023/2024 ўқув йилида устама тўланадиган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори тасдиқланди.

 

Қайд этилишича, мазкур қарорда ўтган ўқув йилидаги сертификатлар рўйхатига бир қанча ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши кўзда тутилган.

 

Жумладан, рўйхатга янгидан қўшилган ёки устама тўлаш баллари ўзгартирилган сертификатлар:

 

  • GRE (Graduate Record Examinations) Quantitative Reasoning ( бали ўзгартирилмоқда 155 баллга тенглаштирилган ўзгариш математика, физика, биология ва кимё фанларига ҳам тегишли);

  • Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган тарих, география ҳамда бошланғич таълим (она тили ва адабиёт (Ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ёки математика фанидан));

  • Teaching English as a Foreign Language (TEFL);

  • Teaching English as a Second Language (TESL);

  • SAT subject score ( янгидан қўшилмоқда математика, физика, биология ва кимё фанларига тегишли);

  • A levels (А) ҳамда Astrum СCertified IT Educator (80) (информатика ва ахборот технологиялари фанидан).

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика