
Масъул ходимнинг маълум қилишича, воқеа 2021 йил 23 август куни соат 10:00 ларда Қумқўрғон тумани 59 сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган. Ушбу мактабда ўқитувчи бўлиб ишловчилар Р.Х.Aзизбек, Н.A.Насиба, Н.A.Нурилла ва М.т.Бахтиёрлар ўзларига олдиндан таниш бўлган шу мактабда ўқитувчи бўлиб ишловчи Д.Б.Хаитмурод билан 59 мактаб ҳовлисида ўзаро келишмовчилик сабабли бир бирлари билан жанжаллашган. Бир бирини уриб-дўппослаб, баданга енгил шикаст етказишда ифодаланган безорилик жиноятини қасддан содир этишган.

2021 йил 24 августда Қумқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Р.Х.Aзизбек, Н.A.Насиба, Н.A.Нурилла, М,т.Бахтиёр ва Д.Б.Хаитмуродларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "Б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, шу кунинг ўзида гумон қилинувчи Р.Х.Aзизбек, Н.A.Нурилла, М,т.Бахтиёр ва Д.Б.Хаитмуродлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Ҳозирги кунда Қумқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум қилинади ва келгусида қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Аввалроқ, Қўнғирот туманида бир нечта фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Муножат Валиева тайёрлади.


