Мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрдан бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди. [https://t.me/uzedu/18937] Қайд этилишича, I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь санаси кузги таътилнинг илк куни саналади. Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади. II чорак эса 10 ноябрдан бошланади. Эслатиб ўтамиз, ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Қарорига асосан белгиланади.