1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Таълим

Мактабларда масофавий таълим тажриба-синовдан ўтказилади

Унда кимлар иштирок этади?

Мактабларда масофавий таълим тажриба-синовдан ўтказилади

 

ХТВ 2022-2023 ўқув йилининг иккинчи чорагидан бошлаб “Online maktab” дастури бўйича масофавий таълим жараёнларини тажриба-синов тариқасида ўтказмоқда.

 

Унда кимлар иштирок этади?

 

Масофавий таълим жараёнида Тошкент шаҳар мактабларида таҳсил олаётган 60 нафар 7-синф ўқувчилари саралаб олинади.

 

Танлов жараёнлари қандай ташкил этилади?

 

Ўқувчиларни саралаш жараёни 2022 йил 5 ноябрь куни ўтказилади. Унда ўқувчиларнинг дастлабки билим даражасини аниқлаш бўйича бошланғич синов (кириш тести) ўтказилади.

 

Синов натижаларига кўра, масофавий таълим олишга мўлжалланган ҳар бири 30 нафар, жами 60 нафар ўқувчидан иборат, таълим ўзбек ва рус тилларида олиб бориладиган 2 та синф ташкил этилади.

 

Масофавий таълим қай тартибда олиб борилади?

 

“Online maktab” махсус платформасида умумтаълим мактабларининг 7-синфлари учун давлат дастури доирасидаги барча фанлар бўйича онлайн дарс материаллари жамланган. Платформадаги ҳар бир видеодарс давомийлиги 9 дақиқагача давом этади. Ўқув дастурларини экранда ўрганаётган ўқувчиларга ҳар 20 дақиқадан сўнг танаффус берилади.

 

Ўқувчиларни баҳолаш

 

Ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириб бориш кўрсаткичлари тест, ижодий ва бошқа турдаги топшириқлардан олган 1 дан 5 гача бўлган балл тизимида олиб борилади. Ўқувчиларнинг баҳолаш якунлари синф журналларида қайд этиб борилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика