1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Таълим

Мактабларда махсус ижтимоий-эмоционал ўқув соатлари жорий этилади

Шунингдек, болаларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш ва болалар психоневрологик хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади

Мактабларда махсус ижтимоий-эмоционал ўқув соатлари жорий этилади

 

Президент қарори билан мактабларда махсус ижтимоий-эмоционал ўқув соатлари жорий этилади.

 

Қарорга мувофиқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда қувчиларда ўзини ўзи бошқариш, мураккаб ҳаётий вазиятларни енгиб ўтиш кўникмаларини шакллантириш, депрессия, хавотирли ҳолатлар ва суицидларнинг олдини олиш бўйича махсус ижтимоий-эмосионал ўқув соатларини (Social Emotional Learning, SEL) умумий ўрта таълим муассасаларида мактаб дастуридаги мавжуд фанлар ва дарсдан ташқари жараёнлар доирасида йўлга қўяди.

 

Бунда Social Emotional Learning, SEL умумий ўрта таълим муассасаларида мактаб дастуридаги мавжуд фанлар ва дарсдан ташқари жараёнлар доирасида ташкиллаштирилади. Шунингдек, ирламчи бўғин тиббиёт муассасаларида 2023 йил якунига қадар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг руҳий ҳолат бузилишларида ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаракатлар дастури амалиётга жорий қилинади. Унга асосан:

 

  • руҳий ҳолат бузилишини тиббиётнинг бирламчи бўғинининг ўзида эрта аниқлаш ва даволаш чоралари кўрилади;
  • бирламчи бўғин тиббиёт муассасалари шифокорлари ва бошқа тиббиёт ходимларининг руҳий ҳолати бузилган шахсларни клиник баҳолаш, даволаш ва кузатиб бориш бўйича кўникмалари ривожлантирилади ва билимлари оширилади.

 

Шунингдек, болаларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш ва болалар психоневрологик хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика