1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Мактабларда одоб-ахлоқ қоидалари қайта кўриб чиқилади

Жорий йилниг 1 августига қадар Халқ таълими вазирлиги тасдиқланган одоб-ахлоқ нормаларини эълон қилади

Мактабларда одоб-ахлоқ қоидалари қайта кўриб чиқилади

Маълумот берилишича, Халқ таълими вазирлиги 1 августга қадар мактабларда ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини қайта кўриб чиқади. Унда мактаб ва ота-онанинг таълим ва тарбияда иштироки, масъулияти ҳамда мажбуриятлари акс эттирилади. Қолаверса, 2023−2024 йилларда мактабларда эскирган компьютер синфларини янгилаш учун жами 400 млрд сўм ажратилади, интернет тезлиги 100 Мбит/с гача оширилади.

Хабарга кўра, одоб-ахлоқ қоидаларида мактаб ва ота-онанинг бола тарбиясидаги ўрни ва масъулияти, таълим ва тарбия жараёнидаги иштироки ва мажбуриятлари белгиланади. Мактабларнинг тасдиқланган қоидаларни ўзининг расмий веб-сайти ҳамда «My.maktab.uz» ахборот тизимига жойлаштиради. 1 сентябрдан ўқувчилар ота-оналари ушбу ахборот тизими орқали таништириб борилади.

ХТВ 2023 йилдан бошлаб ҳар йили 1 августга қадар ИТСВ ва Молия вазирлигига мактабларда маънан эскирган компьютер техникаси тўғрисида маълумотларни тақдим этиб боради. ИТСВ ва Молия вазирлиги шунга кўра 2024 йилдан мактабларни замонавий компьютерлар билан таъминлаш бўйича молиялаштириш манбаларини аниқлайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика