1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Мактабларда ёзги таътил қисқарадими?

Вазирлик тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Мактабларда ёзги таътил қисқарадими?

Ўзбекистон мактабларида ёзги таътил бир ярим ой, яъни 6 ҳафта бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги буни рад этди.

 

Тарқалган хабарларда узоқ таътил давомида болалар билимни унутиб қўйишлари мумкинлиги сабаб айрим ота-оналар бу таклифни қўллаб-қувватлагани, бошқалар бу қарорга қарши экани айтилган. Дунёдаги айрим давлатларда ёзги таътил қисқароқ экани, лекин йил давомида кўплаб байрам кунлари борлиги ҳам қайд этиб ўтилган.

 

 

“Бу гапни ўйлаб топишганми ёки таклиф сифатида айтилганми аниқ билмайман. Лекин мактабларда ёзги таътил қисқаради деган масала вазирликда кўтарилгани ҳам, бу гап бўлгани ҳам йўқ”, деб жавоб берди вазирлик ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова.

 

“Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги низомга кўра, ўқув йилининг давомийлиги 34 ҳафта (1-синфлар учун 33 ҳафта)ни ташкил қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика