“Малика” савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси бўйича савдоларда “Premium Prime Service” МЧЖ 125 миллиард сўм харид қийматини бир йўла тўлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 100 миллиард сўм миқдорида инвестиция киритиш ва 250 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан сотилган.
Бундан ташқари, Давлат тендер комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ қуйидаги давлат кўчмас мулк объектларининг оммавий савдо жараёнлари ғолиблари белгиланган.
– “Пойтахт бизнес мажмуаси” МЧЖ мулкий мажмуаси бўйича савдоларда “Quadro IH DMCC” (БАА) компанияси 164 миллиард сўм харид қийматини бир йўла тўлаш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун 6 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритиш шарти билан;
– “Белдерсой оромгоҳи” дам олиш маскани (Канат йўли билан бирга) бўйича савдоларда “Ulkan Mulk” МЧЖ 107 миллиард сўм харид қийматини бир йўла тўлаш шарти билан савдо ғолиби деб топилган.
Хусусан, дарахт ва буталарнинг кесилишига жорий этилган мораторий талабларига амал қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 61 та бозор комплекси сотилади ва уларнинг 12 таси тугатилиши ҳамда Ўзбекистон бозорларидаги нарх-наво маълум қилингани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова


