1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

«Малика» савдо мажмуасида ИИО ходимлари фуқарони олиб кетди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий муносабат билдирди.

«Малика» савдо мажмуасида ИИО ходимлари фуқарони олиб кетди

 

Ижтимоий тармоқларда ИИО ходимлари томонидан фуқаро олиб кетилаётганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, жорий йилнинг 5 февраль куни 2004 йилда туғилган J.M. Шайхонтоҳур туманидаги «Малика» савдо мажмуаси олдида ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, уларга қаршилик кўрсатган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан J.M.ga нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирган. Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди томонидан J.M.ga нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика