Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Родриго Гоэс “Манчестер Сити” футболчисига айланиши мумкин. Манбага кўра, "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Родригонинг ўйин услубини ижобий баҳолайди ва футболчининг ўзи ҳам бу қизиқишдан хабардор. Шунингдек, манкунианлик скаутлар мавсумнинг ҳал қилувчи ўйинида бразилиялик ҳужумчининг ўйинини томоша қилиш учун Чемпионлар Лигаси финалидан ўрин олган “Реал Мадрид” – “Боруссия Дортмунд” ўйинига боришади. Родриго 2019 йилдан бери "Реал"да ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда бразилиялик футболчи барча турнирларда 50 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Трансфермаркт портали Родригонинг нархини 100 миллион еврога баҳолаган.