Мард ва жасоратли қалб эгалари "Инсон фахри" миллий мукофоти билан тақдирланди

Жасорат, фидойилик ва инсонийликни намоён этган юртдошлар мамлакат миқёсида эътироф этилди.

Мард ва жасоратли қалб эгалари "Инсон фахри" миллий мукофоти билан тақдирланди

Мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя фаолиятини янада ривожлантириш, аҳолини барқарор ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш шунингдек ўзбек халқининг инсоний қадриятларини намойиш этиш мақсадида " Ижтимоий ҳимоя агентлиги" томонидан "Инсон фахри" миллий мукофотининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда: Шаҳноза Мирзиёева, Отабек Умаров, Маданият Вазири Озодбек Аҳмадович, санъат вакиллари, блогерлар иштирок этди.

 

 

Тақдирлаш маросимида турли соҳаларда ўзининг жасорати, матонати, фидойилиги, мардлиги билан ажралиб турувчи инсонлар ҳикояси намойиш этилди ҳамда номинациялар билан тақдирланди.

 

Жумладан:

 

"Йил шифокори" номинацияси- беморлар қалбидан ўрин олган Бобур Тўраев

 

"Меҳр йўли" номинацияси -Бибисора Аҳмедова

 

"Бетакрор рекорд" номинацияси - Насиба Абдуллаева ҳамда Озодбек Аҳмадович томонидан Шаҳина Йигиталиевага топширилди.

 

 

Шунингдек:

 

"Жамият билан бир йўлда" номинацияси - Феруза Мадалиевага Диёра Келдиёрова томонидан топширилди.

 

"Ўлмас жасорат намунаси" номинацияси - Бўрижарда чўкаётган фуқаро ҳаётини сақлаб қолгани учун мукофот Раъно Шодиева томонидан топширилди.

 

Шунингдек: "Шахсий ютуқ" номинацияси - Моҳира Болтаева

 

"Фидойилик рамзи" номинацияси - «Имкон» марказ директори Озода Улуғова

 

"Чегарасиз яхшилик" номинацияси - тадбиркор Насимжон Комилов

 

"Ноёб истеъдод" номинацияси - «Tecnos-IT» жамоасига топширилди.

 

"Умр иши" номинацияси - Холбека Бобоқуловага Шахноза Мирзиёева томонидан топширилди.

 

 

Шунингдек Жамшид Умрзаков: "Улар нафақат бугунги тадбиримизнинг балки замонамизнинг чин маънодаги қаҳрамонлари, барчамиз учун ибрат бўлиб келаётган балки ўз касбига садоқатини намоён этаётган фидойилик намунасидир" дея таъкидлади.

 

"Инсон фахри" тақдирлаш маросим сўнгида барча номинация ғолиб ва ғолибалари эсдалик учун суратга тушди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика