1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Марғилонда 3 та машина аварияга учради

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Марғилонда 3 та машина аварияга учради

ЙТҲ 13 май куни Марғилон шаҳар Б.Марғилоний кўчасида юз берган. 1993 йилда туғилган фуқаро С.М. Damas русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, қарама қарши йўналишдан келаётган автомобилни ўтказиб юбормасдан чорраҳадан қайрилиб юборган ва рўпарадан келаётган Onix билан тўқнашган.

 

Тўқнашувдан сўнг Onix русумли автомобили йўналишни ўзгартириб, йўл четида тўхтаб турган Damas русумли автомобил билан тўқнашган ва йўл четида турган 1995 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.

 

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага юборилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан С.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.             

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика