1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Марғилонда қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Ҳозирда автомашина қонуний асосда аукционга чиқарилган.

Марғилонда қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2024 йил 28 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан, қарздор фуқародан “APEX INSURANCE” АЖ фойдасига 102,4 миллион сўм ундириш белгиланган эди.

 

Мазкур ижро ҳужжати асосида Мажбурий ижро бюросининг Ёзёвон туман бўлими томонидан қонун доирасида барча зарур чоралар кўрилди.

 

Ихтиёрий тўлаш имконияти берилди. Қарздорга нисбатан аввало қонун талабига мувофиқ, ижро иши қўзғатилди, қарзни ихтиёрий равишда тўлаш учун муддат берилди, шунингдек, расмий огоҳлантирилди ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

Бироқ барча имкониятларга қарамасдан, белгиланган муддат ичида қарздорлик бартараф этилмади.

 

Шундан сўнг, қонун талабига мувофиқ, қарздорга тегишли бўлган “Cobalt” русумли автомашина хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилди.

 

Ҳозирги кунда автомашина белгиланган тартибда баҳоланиб, қонуний асосда аукцион савдосига чиқарилди. Ундирилган маблағ қарздорликни қоплашга йўналтирилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика