1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Марғилонда солиқ қарзи эвазига 4 та хонадон хатланди

Белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмаса, уй аукцион савдоларига чиқарилади.

Марғилонда солиқ қарзи эвазига 4 та хонадон хатланди

Қарздор «Фарғона» МЧЖнинг жами 512 000 000 (беш юз ўн икки миллион) сўм солиқ қарздорлигини ундириш мақсадида тегишли ижро чора-тадбирлари кўрилган.

 

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонага тегишли бўлган 4 та кўп қаватли уйда жойлашган хонадони Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ хатланган.

 

Маълум қилинишича, белгиланган муддатда қарздорлик ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, хатланган мулклар қонунчиликка мувофиқ электрон аукцион савдоларига чиқарилиши мумкин.

 

Бюро томонидан ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш, шунингдек давлат бюджетига ундирувларни ўз вақтида таъминлаш юзасидан ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика