1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. Марғилонда халқаро фольклор мусиқа фестивали бошланди

05:08 / 30.05.2023

934

Марғилонда халқаро фольклор мусиқа фестивали бошланди

Марғилонда халқаро фольклор мусиқа фестивали бошланди

Ушбу фестиваль анъанавий тарзда 2018 йилдан буён ўтказиб келинмоқда.

 

Жорий йилнинг 29 май куни, Марғилон шаҳрида “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивалига старт берилди.  

 

31 майга қадар давом этадиган мазкур фестивалга жами 500 нафардан ортиқ ижодкорлар жалб этилган.

 

Тантанали очилиш маросимида Маданият ва туризм вазири ўринбосари  B.Ahmedov сўзга чиқиб, фестиваль иштирокчиларини байрам билан қутлади.

 

Маълумки, Ўрта Осиё ҳудудларида антик даврдан бошлаб, ривожланиш жараёнлари Буюк ипак йўли билан узвий боғлиқ бўлган. Шу мақсадда ушбу фестиваль ҳам “Буюк ипак йўли” деб номланган. Ушбу фестиваль анъанавий тарзда 2018 йилдан буён Марғилон шаҳарида ўтказиб келинмоқда.

 

Хусусан, 2018 йилда ўтказилган ушбу фестиваль юқори бадиий савияда ташкил этилиб, халқаро миқёсида эътироф этилганди.

 

Айни пайтга келиб, мазкур анжуманда иштирок этиш истагини билдирган 12 га яқин хорижий давлатлардан фольклор санъатига доир 30 нафар мусиқа ижрочилари, 15 нафар таниқли маданият ва санъат вакиллари ҳамда 10 нафарга яқин оммавий ахборот воситалари вакиллари ва фахрий меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда.

 

Фестиваль доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

 

 

  • “Ўрта асрларда Марғилон ипак матоларининг халқаро бозордаги аҳамияти” мавзусидаги конференцияда иштирок этиш мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференция (кейинги ўринларда илмий-амалий конференция деб аталади);|
     
  • хорижий ва Ўзбекистон фольклор жомоаларининг концертлари ва бадиий кечалари;
     
  • болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда маданият марказларининг тўгарак азолаи иштиокида, хорижий ва Ўзбекистон фольклор жамоаларининг ижодий учашувлари ва маҳорат дарслари;
     
  • фольклор жамоаларининг Халқаро кўрик-танлови;
     
  • сайиллар, мамлакатимизнинг дунёга машҳур миллий мусиқа ва мусиқа чолғулари уйғунлигидаги саҳналаштирилган дастур намойишлари.

 

Фестиваль кўрик-танловнинг ғолиблари ва совриндорлари иштирокида тантанали тақдирлаш маросими ва гала-концерт билан якунланади.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика