Марҳум Силвио Берлускони Италиянинг энг бой одамларидан бири эди. Унинг мероси деярли беш миллиард еврога баҳоланмоқда. Собиқ бош вазирнинг бойлиги беш нафар фарзанди ва 16 неварасига берилади [https://mir24.tv/news/16555426/nasledstvo-berluskoni-ocenili-pochti-v-pyat-milliardov-evro]. Энг катта молиявий улуш "Медиасет" телекомпанияси, "Мондадори" нашриёти ва банкни ўз ичига олган "Фининвест" холдингга тўғри келади. Компания 4,89 миллиард еврога баҳоланган. Холдинг Италия собиқ бош вазирининг барча компаниялари, шу жумладан, футбол клублари учун "соябон" бўлиб хизмат қилган, бу эса йўқотишларни қоплаш ва ҳеч қачон касод бўлмаслик имконини берган. Берлускони А Сериянинг “Монза” клубига эгалик қиларди. Илгари миллиардер «Милан»га эгалик қилган ва у охир-оқибат фойдасиз бўлиб қолган. Бундан ташқари, сиёсатчига бир нечта виллалар, саройлар ва уйлар тегишли. Улардан энг машҳури Милан яқинидаги Вилла Сан Мартино. Собиқ бош вазирнинг яна бир қароргоҳи Сардиния оролида жойлашган. Римда ва чет элда ҳам кўчмас мулклари бор. Бундан ташқари, Берлускони ўзи асос солган “Олға, Италия!” партиясини бошқарган. Баъзи Италия оммавий ахборот воситалари сиёсатчи вафотидан кейин партия ўз фаолиятини босқичма-босқич тўхтатади, деб ҳисоблайди, Эслатиб ўтамиз, Италиянинг собиқ бош вазири Силвио Берлускони 12 июнь куни касалхонада 86 ёшида вафот этганди.