Ўтган йилнинг август ойида ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда спорт устаси Элбек Раҳимов ўлдириб кетилганлиги ҳақида видеохабар тарқалганди.
Шундан сўнг Қашқадарё вилоят ИИБ томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ишлари натижасида спортчининг ўлими тафсилотлари очиқланганди ҳамда ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилганди.
Бугун, 6 январь куни, Қашқадарё вилоят судида судланувчилар Т.Алиев ва бошқалар (жами 26 шахс)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бўлди. Ушбу жиноят иши Қашқадарё вилоят суди судьяси Ф.Юсупов раислигида кўрилди.
Судланувчилар Жиноят кодексининг 97, 28,104, 105, 109, 127,137, 169, 210, 211, 230, 238, 241-1, 277 моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.


