1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражада ўзгаришсиз қолдирди

2025 йил декабрида умумий инфляция 7,3 фоизгача, базавий инфляция эса 5,7 фоизгача пасайди.

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражада ўзгаришсиз қолдирди

 

Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви 2026 йил 28 январ куни ўтказилган йиғилишда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

 

Йиғилиш якунларига кўра, мамлакатда инфляция жараёнларининг пасайиш тенденцияси сақланиб қолмоқда. Хусусан, 2025 йил декабрь ойида умумий инфляция 7,3 фоизгача, базавий инфляция эса 5,7 фоизгача пасайган. Бу ҳолат қатъий пул-кредит сиёсати, миллий валюта — сўмнинг мустаҳкамланиши ҳамда импорт нархларининг таъсири натижасида базавий инфляциянинг секинлашиши билан изоҳланади.

 

Шу билан бирга, хизматлар соҳасида нархлар ўсиши юқори даражада сақланиб қолмоқда. 2026 йил якунларига келиб инфляция даражаси 6,5 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

 

Иқтисодиётда юқори фаоллик давом этмоқда. Жорий прогнозларга кўра, 2026 йил якуни бўйича иқтисодий ўсиш суръати 6,5–7 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.

 

Банк тизимида ижобий реал фоиз ставкаларининг сақланиб қолиши миллий валютадаги жамғармаларни рағбатлантирмоқда. Чакана кредитлаш ҳамда фискал фаоллик юқори суръатларда давом этмоқда.

 

Марказий банк инфляциянинг барқарор пасайишини таъминлаш мақсадида пул-кредит шароитларини жорий қатъий даражада сақлаб қолишни мақсадга мувофиқ деб топди.

 

Асосий ставкани навбатдаги кўриб чиқиш 2026 йил 18март кунига белгиланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика