Тадбирда Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов, шунингдек, Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Нуран Ниязалиев иштирок этди.
Учрашувда томонлар Aфғонистондаги бугунги вазиятни муҳокама қилдилар, шунингдек халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Йиғилиш якунида Aфғонистондаги вазият бўйича қўшма баёнот қабул қилинди.


