Унинг сўзларига кўра, миссия барбод бўлганини ҳамма тушунмоқда, бу очиқ тан олинмоқда, шу жумладан АҚШнинг ўзида ҳам. Террорчилик ҳеч қаерга йўқолмади, ИШИД ва Ал-Қоида Афғонистонда ўз позицияларини мустаҳкамлади. Гиёҳванд моддаларни етиштириш рекорд даражага етди – наркотикларнинг барчаси 90 % Афғонистондан келиб чиқади.
“АҚШ Марказий Осиё давлатлари ва Покистонни уларнинг ҳудудларида Афғонистондан олиб чиқаётган ҳарбий инфратузилманинг бир қисмини жойлаштиришга кўндириш режаларини яширмаяпти”, - деди РФ ТИВ раҳбари.
Вазир Ўзбекистон ва Покистон бу таклифни дарҳол қатъиян рад этгани ва шерик-давлатларнинг ҳеч бири ўз аҳолисини бундай хавфга дучор қилмоқчи эмас, деб таъкидлади.
Сергей Лавров америкаликларнинг яна бир ташаббуси ҳақида тўхталди: "Америкаликлар улар билан ҳамкорлик қилган афғонларни мамлакатдан олиб кетиш ва Марказий Осиё давлатлари ҳудудларига вақтинча ёки доимий равишда жойлаштиришга ҳаракат қилмоқдалар". Дастлаб бу 10 мингга яқин ҳарбий хизматчи эди, энди йил охиригача 100 минг киши, деб айтилмоқда.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари бу ниятлардаги барча хавф-хатарларни яхши тушунишмоқда ва ўз манфаатларидан келиб чиқиб тўғри қарор қабул қилишади, деди вазир.


