1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Марокашдаги зилзила қурбонлари сони 2122 кишига етди

Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Марокашдаги зилзила қурбонлари сони 2122 кишига етди

 

Марокашдаги зилзила қурбонлари сони 2122 кишига, жароҳатланганлар сони эса 2421 кишига етди. Бу ҳақда Марокаш Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

 

Вазирлик баёнотида, эпимаркази Марокашнинг Эл Хоуз тумани бўлган 7 магнитудали зилзила қурбонлари сонининг 2122 кишига, жароҳатланганлар сонининг эса 2421 кишига етганини билдирди.

 

Mарокаш матбуоти бир кун аввал маҳаллий вақт билан соат 23:10 да содир бўлган зилзила пойтахт Рабат, Касабланка, Мекнес, Агадир ва Фесда сезилганини хабар қилди.

 

Қурбонларнинг асосий қисми Ал-Ҳауз, Тарудант, Шивава, Уарзазат, Марракеч, Азила, Агадир, Касабланка ва Юссифие вилоятларида қайд этилган.

 

Табиий офат ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Уларга фуқаро мудофааси кучлари билан бир қаторда ҳарбийлар ҳам жалб қилинган.

 

Маълумот учун, Марокашда 9 сентябрга ўтар кечаси содир бўлган 7 магнитудали зилзила мамлакат тарихидаги ўтган асрдаги энг йирик зилзила бўлди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика