1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Машҳур блогерлар қиёфаси сунъий интеллект орқали сохталаштирилиб, қимор рекламасида ишлатилгани аниқланди

Рақобат қўмитаси дипфейк орқали тарқатилган ёлғон рекламалардан огоҳлантирди.

Машҳур блогерлар қиёфаси сунъий интеллект орқали сохталаштирилиб, қимор рекламасида ишлатилгани аниқланди

Ижтимоий тармоқларда машҳур блогерларнинг қиёфаси қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилишда ноқонуний равишда қўллангани аниқланган. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси расмий маълумот берди.

 

Қўмита хабарига кўра, сунъий интеллект ёрдамида блогерларнинг фотосуратлари ва видеоларини қалбакилаштириш ҳолатлари кескин кўпайган. Бундай дипфейклар таниқли давлат арбоблари, ҳукумат вакиллари ёки машҳур шахсларнинг овози ва кўринишига ўхшатиб, ёлғон реклама яратиш учун фойдаланилмоқда.

 

Шу каби ҳолатлардан бирида SI ёрдамида Элмурод Ҳақназаровнинг овози сохталаштирилиб, унда гўёки қимор ўйинига пул ўтказиб юқори даромад олиш мумкинлиги айтилган рекламалар тарқатилгани маълум бўлган. Ўрганиш жараёнида блогер Д. Назаров ҳамда А. Абдураҳмонов аслида бундай рекламаларда қатнашмагани аниқланган.

 

Рақобат қўмитаси фуқароларни машҳур шахслар қиёфаси ёки овозидан фойдаланилган шубҳали рекламаларга ишонмасликка чақирди. Шунингдек, қонунда тақиқланган маҳсулотлар рекламаларига алданмаслик бўйича кенг жамоатчиликка огоҳлантириш берилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика