Ижтимоий тармоқларда фуқаро Matiz автомашинасига рухсат этилмаган антенна қурилмасини ўрнатиб, ахлоқсиз сўз ишлатгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат ўрганилганда мазкур ҳаракатларни Тошкент вилояти Зангиота туманида истиқомат қилувчи вояга етмаган 2007 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланди.
Натижада қоидаузарнинг отаси 1984 йилда туғилган отага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) ҳамда 125-моддаси 3-қисмига мувофиқ маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, автомашина вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.


