Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймунчечакдан иккита янги ўлим ҳолатини аниқлади. Бу ҳақда 7-июл кунги ЖССТ ҳисоботига таяниб, Reuters хабар бермоқда.
ЖССТ маълумотларига кўра, йил бошидан бери маймунчечакдан ўлганларнинг умумий сони уч кишига етди. Учала ўлим ҳам Африкада қайд этилган.
Айни пайтда ташкилот аҳолини маймунчечакка қарши оммавий эмлаш зарурати йўқлини айтмоқда. Ташкилот гигиена касалликнинг тарқалишини назорат қилишга ёрдам беради, деб ҳисоблайди.


