1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

МДҲ давлат раҳбарлари Бишкекда йиғилади

Саммит 13 октябрь куни бўлиши режалаштирилган.

МДҲ давлат раҳбарлари Бишкекда йиғилади

 

Бишкек шаҳрида 13 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлими мудири Муратбек Азимбеков маълум қилди.

 

“Бўлажак тадбир давомида Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлигини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинади”, — деди Азимбеков.

 

МДҲ саммитида Ҳамдўстликка аъзо давлатлар раҳбарлари қатнашиши кутилмоқда.

 

Саммит Қирғизистон президенти Садир Жапаров раислигида бўлиб ўтади.

 

Эслатиб ўтамиз, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси охирги марта ўтган йили 14 октябрь Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика