Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан Темурийлар тарихи давлат музейида “МДҲ музейларида Евроосиё мероси” номли халқаро конференция ўтказилди.
Конференция давомида Бутунроссия декоратив санъат музейи бош маслаҳатчиси, “Ҳамдўстлик мероси. Келажак учун анъаналар” дастури ғояси муаллифи, илмий раҳбари Андреэва Галина Борисовна “МДҲ музейларида Евроосиё мероси. Алоқа нуқталари” мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, мавзу атрофида муҳокамалар бўлиб ўтди.
40 дан ортиқ мутасаддиларнинг маърузалари археология, анъанавий либослар, заргарлик буюмлари, зардўзлик буюмлари, шунингдек, санъатшуносларнинг декоратив санъатдаги ўзаро таъсирлар, график ва рассомлар ижодида маҳорат акс этиши масалаларига бағишланди.
Тадбирда ўз ишида анъанага таянадиган дизайнерлар ишидаги тенденциялар ҳақидаги маърузалар алоҳида эътироф этилди.


