1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Меҳмонхонада жанжал чиқарган қизлар қамалди

Улар ИИО ходимларининг қонуний талабларини ҳам бажармаган.

Меҳмонхонада жанжал чиқарган қизлар қамалди

Ижтимоий тармоқда Тошкентдаги меҳмонхоналарнинг бирида бир нечта фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлгани акс этган видео тарқалганди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар судлари Матбуот хизмати маълумот берди.

 

Аниқланишича, ҳолат жорий йил 14 июнь куни соат 05:30 атрофида Чилонзор туманида жойлашган "ISTEM 5 STAR HOTEL" меҳмонхонаси олдида юз берган. 

 

3 нафар қиз жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, икки нафар шахс билан жанжаллашиб, бақир-чақир қилишган ва шу атрофда яшовчи аҳолининг осойишталигини бузишган.

 

ИИБ ходимлари томонидан ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида 3 нафар ҳуқуқбузар шу йилнинг 23 июнь куни Чилонзор тумани ИИО ФМБга етиб келиши тўғрисида чақирув хати берилган бўлишига қарамасдан келишмасдан, ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажаришмаган.

 

Суд ҳукмига кўра, Н.Ш., Қ.Ғ., ва Б.Н.лар МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилишган деб топилди ва уларга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика