Мексикада қамоқхонадаги икки картель аъзолари ўртасида бошланган тўқнашув кўчаларда ҳам давом этди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри ёзмоқда.
Можаро маҳаллий жиноий тўда аъзолари ўртасида бошланган. Жанжал уларнинг ташқаридаги шериклари ўртасида ҳам давом этган. Ҳодиса оқибатида қамоқда икки киши ҳалок бўлган ва 20 киши жароҳат олган.
Кўчалардаги тўқнашувда эса яна тўққиз киши, жумладан, радиостанциянинг тўрт нафар ходими қурбон бўлган. Можаро сабаблари ҳозирча номаълум.


