1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Мексикада ўзбекистонликлар ҳибсга олингани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий маълумот берилди

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси зудлик билан Мексиканинг АҚШдаги элчихонаси, Миграция миллий институти ва ушбу мамлакатнинг бошқа муассасалари билан музокаралар олиб борган.

Мексикада ўзбекистонликлар ҳибсга олингани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий маълумот берилди

 

Мексикада жиноятчилар томонидан ўғирланган 7 нафар ўзбекистонлик қутқарилгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили ҳолат бўйича маълумот берди.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси зудлик билан Мексиканинг АҚШдаги элчихонаси, Миграция миллий институти ва ушбу мамлакатнинг бошқа муассасалари билан музокаралар олиб борган.

 

Натижада дипломатик миссия маълумотларига кўра, ҳозирга қадар барча ўзбекистонликлар қўйиб юборилган ва Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган.

 

«Уларнинг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ. Барча фуқароларимизнинг шахси аниқланган. Мексикалик ҳамкорлар билан Ўзбекистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика