1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Мен кўрмоқчиман, нималар қиляпсизлар, қанақа натижаларга эришяпсизлар” — Саида Мирзиёева Экология миллий қўмитасида бўлди

Президент Администрацияси раҳбарига Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов экологик барқарорликни назорат қилиш мақсадида яратилган ахборот технологиялари тизимларини тақдимот қилди.

“Мен кўрмоқчиман, нималар қиляпсизлар, қанақа натижаларга эришяпсизлар” — Саида Мирзиёева Экология миллий қўмитасида бўлди

 

1 декабрь куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасида ташкил этилган ситуацион марказ фаолиятини кўздан кечирди. Ташриф Махсус комиссия йиғилишидан аввал амалга оширилди.

 

Тадбир давомида Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – миллий қўмита раиси Азиз Абдуҳакимов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов экологик барқарорликни мониторинг қилишга хизмат қилувчи ахборот тизимлари бўйича тақдимот ўтказди.

 

Хусусан, кўчаларда чиқинди ташлаш ҳолатларини реал вақт режимида аниқловчи онлайн кузатув камераларининг ишлаш тамойили намойиш этилди. Шунингдек, иссиқлик электр станциялари ва қозонхоналардаги газ босимини доимий кузатиб бориш имконини берувчи автоматлаштирилган тизимнинг аҳамияти ҳақида маълумот берилди. Ушбу тизим газ босими пасайган ҳолатларда мазут ёқилишининг олдини олишга хизмат қилади.

 

Учрашувда Саида Мирзиёева экологик вазиятни яхшилаш борасидаги амалий натижалар муҳимлигини таъкидлаб, барча масъул ташкилотларни фаол ҳамкорликка чақирди.

 

“Мен кўрмоқчиман, сизлар нималар қиляпсизлар, қанақа натижаларга эришяпсизлар. Майли, бугун ҳаво яхши бўлибди, сал-пал яхши бўлибди. Балки шамол келгандир, мен ишонмайман сизларга ҳозир, 1 кунда нимадир қилдик десангиз. Аҳволни кўряпманку, шунча йилдан буён қарамаганмиз”, — деди Саида Мирзиёева.

 

Экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича мониторинг тизимларини такомиллаштириш, реал вақт кузатув механизмларини кенг жорий этиш ва назорат чораларини кучайтириш ишлари давом эттирилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика