1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Месси бразилиялик ҳакамни хаёлпарастликда айблади

Лионел Месси бразилиялик ҳакам Уилтон Сампаёнинг 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаши доирасида бўлиб ўтган Аргентина — Перу ўйинидаги фаолиятидан норози бўлди.

Месси бразилиялик ҳакамни хаёлпарастликда айблади

 

Ўйинда бразилиялик ҳакам Перу терма жамоаси фойдасига бир қатор ноаниқ қарорлар қабул қилган. Учрашувдан сўнг Месси Сампаёга шундай мурожаат қилган: “Бу ҳакам бизнинг ўйинларимизда қасддан шунақа  қарорлар қабул қилаётганга ўхшайди”.

 

Таъкидлаш жоизки, аргентиналик футболчилар бразилиялик Сампаёнинг ўз жамоасига бўлган хайрихоҳлиги ҳақида бир неча бор шикоят қилган. Бундан ташқари, Америка Кубоги – 2021 доирасида Эквадор термаси билан чорак финал учрашуви 3:0 ҳисобида Аргентина термаси фойдасига ҳал бўлганига қарамай, ҳакам бир қатор баҳсли қарорлар қабул қилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Аргентина – Перу учрашувида аргентиналиклар 1:0 ҳисобида устун келди.

 

Аввалроқ, “ПСЖ” Мессининг маоши ҳақидаги миш-мишларни рад этгани ва Месси ва Франция президенти Мбаппени Парижда қолишини истаётгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика